uzbekistan news

Ўзбекистонда 11−17 май кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

11−17 май кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво шароити, ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши ва унинг саломатликка таъсири ҳақида батафсил маълумот.

Ушбу шарҳ «Ўзгидромет»нинг қисқа ва ўрта муддатли об-ҳаво прогнозлари асосида тузилган бўлиб, у бевосита об-ҳаво прогнози эмас.Бу каби шарҳлар об-ҳаво бюроларининг прогнозларидаги рақамлар, ҳодисаларни оддий тилда тушунтириш имконини беради.. Айрим нуқталарда «Ўзгидромет» ҳали тақдим этишга улгурмаган ахборотлар халқаро об-ҳаво прогнози марказларининг маълумотлари билан тўлдирилган — бу ҳам прогнозларни шарҳлаш амалиётида тасдиқланган самарали усулдир.. Ўзбекистон май ойининг иккинчи ҳафтаси бошларида Қозоғистондан ўтаётган ва марказида атмосфера босими 1030 гПагача кўтарилувчи антициклон жанубий чеккаси таъсирида қолади.. Ушбу жараён айни давр учун кундузлари мўтадил, тун ва тонгда этни жунжитувчи совуқлик муҳитини тақдим этади.. Антициклон чеккаси ҳафта ўрталарига бориб ҳудудлардан бутунлай чекинади ҳамда унинг ўрнига Туркманистондан паст босимли иссиқ об-ҳаво шароити кириб келади.. Дам олиш кунларига бориб ҳарорат чўл ҳудудларида яна +40 даража иссиқликкача қайтади.. Бир сўз билан айтганда, ҳафта деярли қуруқ ва ҳароратнинг аста-секин, босқичма-босқич кўтарилиб бориш тамойили билан кечади.. Манба: Meteoinfo.ru Жорий ҳафта иш кунлари республиканинг катта қисмида ҳафта бошларидаги бироз салқинлик ҳисобига меъёр атрофида ўтиши ойдинлашмоқда.. Хорижий об-ҳаво бюроси маълумотларида ҳам ҳафтанинг иш кунларида ўртача беш кунлик ҳарорат қиймати Қизилқум шимолидан ташқари кўп йиллик иқлимий меъёр атрофида ва ундан 1 даража юқори бўлиши келтирилган.. Манба: Meteoinfo.ru «Ўзгидромет»нинг ҳафта кунлари учун тузган прогнозларига кўра, ҳафтанинг душанба, сешанба кунлари водий вилоятлари ва тоғларда қисқа муддатли ёғинлар кузатилиши мумкин.. Ҳафтанинг бошқа кунлари жойларда қуруқ об-ҳаво кузатилиб, ёғингарчилик кутилмайди.. Ҳафта бошларида кундузлари бироз салқин об-ҳаво, ҳафта ўрталарида яна иссиқ муҳити, дам олиш кунлари эса +40 даража иссиқлик кузатилади.. Демак, ҳафта бошлари кундузлари республика бўйлаб +25…+30 даража иссиқ бўлса, чоршанба, пайшанба кунларидан +30…+35 даража, пайшанба кунидан Бухоро, Навоий вилоятларида, жума кунидан жануб вилоятларида +38, якшанба куни эса ҳатто +40 даражагача иссиқ кузатилиши мумкин.. Тунги ҳарорат қийматлари ҳам шу тамойилда ўзгариб, ҳафта бошларида тунда ҳарорат минимумлари +10 даража, тоғларда +5 даражагача пасаяди.. Ҳафта охирларига бориб кўплаб вилоятларда ҳарорат минимумлари +20 даражагача иссиқ ҳарорат қийматларини тақдим этади.. 13−14 май кунлари ҳаво оқимларининг ўрин алмашиниш пайти чўл ҳудудларида кучли шамол ва эҳтимолий чанг тўзонлари кўтарилиши мумкин.. «Ўзгидромет»нинг бошқа бир ахбороти ҳамда Европа ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво прогноз маркази (ECMWF)нинг прогнозларига кўра, жорий ҳафта кўп йиллик май ойи ўрталарига хос ҳафта ҳарорати каби ўтади.. Фақат Сирдарё ва Фарғона аҳолиси бироз салқин ҳафтага гувоҳ бўлади.. Ёғингарчилик кесимида эса республиканинг марказий қисмларидан ташқари жойларда қуруқ ҳафта бўлиши, айниқса, тоғларда бу ҳолат кузатилиши яққол кўринган.. Шундай қилиб, жорий ҳафта қуруқ ва аста-секин ҳароратнинг кўтарилиб бориши фонида «қулай» ўтади.. Ҳарорат режими ва тез ўзгарувчан об-ҳаво муҳитининг инсон саломатлигига таъсири Пайшанбадан бошлаб воҳа томонларда, дам олиш кунларидан эса республиканинг катта қисмида аҳоли яна иссиқ ва паст босимли дим об-ҳаво муҳити билан тўқнашади.. Ҳарорат кўтарилиши билан ҳаводаги кислороднинг бироз камайиши, атмосфера босимининг пасайиши сурункали кислород етишмовчилиги, артериал гипертония, юракнинг ишемик хасталиги, нафас олиш ўпка касалликлари бўлган беморларга салбий таъсир кўрсатиши, бош оғриғи, умумий ланжлик келтириб чиқариши мумкин.. Тавсиялар.. Санаб ўтилган хасталикларга мойил аҳоли қатлами шифокор билан маслаҳатлашиб, нафас олиш машқларини бажариши, нисбатан совуқ сув муолажаларини қабул қилиши, юрак-қон томир фаолиятини ростловчи дори-дармонларни истеъмол қилиши тавсия этилади.. Кундузи нисбатан салқин жойларда юриш, кучли зўриқиш, ақлий меҳнатни кучайтириш тавсия этилмайди.. Биоиқлимий шароитлар.. Жорий ҳафта бошлари республика антициклон жанубий чеккаси таъсирида қолгани учун аҳоли кундуз кунлари кўп муддатларида танага хуш ёқувчи қулай об-ҳаво муҳити таъсирида бўлади.. Ҳатто кечки ва тонгги муддатлардаги этни жунжитувчи совуқлик қалинроқ кийимлар кийишга ундаши мумкин.. Ҳафтанинг дам олиш кунларига бориб кундузги муддатларда яна дим ва иссиқ ҳарорат муҳити қайтади.. Тоғларда эса жорий ҳафта ёғин кутилмалари, ҳафта бошларини ҳисобга олмаса, йўқ ҳисоб.. Қулай об-ҳаво муҳитидан кўпроқ баҳраманд бўлиш учун иш кунлари тоғларга саёҳат уюштириш мақсадга мувофиқ.. Ҳаттоки ҳафта бошларида тоғларда тунда ва тонгда кишилар совуқлик стрессларини ҳис этиши мумкин.. Чунки ушбу кунлари баланд тоғларда ҳарорат деярли ноль даражага яқинлашади.. Космик таъсирлар.. Сўнгги уч кунликда Қуёш сиртидаги доғларда Х синфига яқин кучли чақнашлар кузатилмоқда.. Аммо ушбу доғлардан ажралган Қуёш плазмалари сайёрамиз ионосферасига оқиб келиш маршрутида эмас.. Яъни ушбу чақнашдан ажралган плазмалар сайёрамизни тўғридан тўғри кесиб ўтмайди.. Лекин биз унинг чекка қисмида қолиб кетишимиз ҳисобига, турли хил модель маълумотларига кўра, кучли қўзғалишлар бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд.. Манба: Xras.ru Россиянинг Қуёш астрономия лабораторияси ҳам ҳафта бошлари учун сайёрамизда яшил хавф даражасидаги геомагнит бўрони қўзғалишларига ишора қилмоқда.. «Сариқ» ва «қизил» хавф даражасидаги қўзғалишлар бўлиш эҳтимоли деярли йўқ ҳисоб.. Манба: Xras.ru Ҳозир дунёда магнит бўронларини икки кундан ортиқ давр учун ишончли прогноз қила оладиган восита ва усуллар мавжуд эмас.. Шу боис магнит бўронларига таъсирчан кишилар ўз режаларини яқин икки кунлик магнит бўрони прогнози маълумотларига таяниб тузиши мақсадга мувофиқдир.. Об-ҳаво ўзгаришлари билан боғлиқ атмосфера ифлосланиши «Ўзгидромет» синоптиклари 13−14 май кунлари чўл ҳудудларида давомли шамоллар бўлишига эътибор қаратмоқда.. Бундай пайтда айрим ҳудудларда қисқа муддат бўлса ҳам ҳавога чанг кўтарилиши ва ҳавонинг бироз ёмонлашуви кутилади.. Ҳавода ифлосланиш ортса ёки майда заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш рўй берганида қандай ҳаракат қилиш бўйича Санитария-эпидемиология қўмитаси аҳолининг турли ёш қатламлари ва беморлар учун тайёрлаган тавсиялари билан танишиб қўйиш зарар қилмайди.. Шундай қилиб, 11−17 майгача бўлган кунлар оралиғида кишилар саломатлигига камроқ хавф туғдирувчи иқлимий ва космик муҳит ҳафта иш кунларига тўғри келмоқда.

об-ҳаво, Ўзбекистон, ҳарорат, Ўзгидромет, иссиқлик, май ойи, об-ҳаво прогнози

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Are you human? Please solve:Captcha


Secret Link