General News

Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш юзасидан табрик йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан халқимизга байрам табригини йўллади.

«Ушбу унутилмас кунда, аввало, жанг майдонларида тенгсиз жасорат кўрсатиб, инсониятни фашизм балосидан халос этишга муносиб ҳисса қўшган қаҳрамон ота-боболаримизнинг сўнмас хотираси олдида бош эгиб, таъзим қиламиз.. Бугунги кунда орамизда соғ-омон яшаб келаётган уруш ва меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонларимизга юксак эҳтиромимизни изҳор этамиз», — деди президент.. «Ўша оловли йилларда халқимиз „Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун!“ деб кечаю кундуз буюк сафарбарлик руҳи билан яшади.. Ўзбекистон фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айланди.. Инсонпарварликни буюк қадриятга айлантирган халқимиз уруш ҳудудларидан кўчириб келтирилган 1 миллион 500 мингдан ортиқ инсонга, жумладан, ота-онаси ва оиласидан жудо бўлган 250 минг нафар болага бошпана бериб, уларга меҳр-оқибат кўрсатди», дейилади табрикномада.. «Бугунги ғоят таҳликали замоннинг ўзи барчамиздан жамиятимиздаги тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва диний конфессиялар ўртасидаги дўстлик ва тотувлик муҳитини янада қадрлаб яшашни талаб этмоқда.. Ҳеч қачон унутмайлик, миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик — бизнинг бебаҳо бойлигимиз, барча ютуқ ва ғалабаларимизнинг мустаҳкам асосидир», — деди давлат раҳбари.. «Сизларни, ҳурматли фахрийларимизни, бутун эл-юртимизни яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик ва хотиржамлик, файзу барака тилайман.. Меҳнаткаш ва донишманд халқимиз ҳамиша омон бўлсин!. Эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи қўллаб-қувватласин!. Хотира ва қадрлаш айёми барчамизга муборак бўлсин!», — деди Шавкат Мирзиёев табрик якунида.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Are you human? Please solve:Captcha