uzbekistan news

Ле Бретонлар оиласига «Дўстлик» ордени топширилди

Иккинчи жаҳон урушида ўзбек аскарини қутқарган британиялик оила «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовни фашистлардан яшириб, унинг ҳаётини сақлаб қолган марҳум Жон ва Эмили Ле Бретонларни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаганди.. 6 май куни Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси мукофотни Жерси оролида оиланинг фарзандлари ва набираларига топширди, дея хабар қилди «Дунё» АА.. Жон ва Эмили Ле Бретонларнинг қизи Дульси Ле Бретон ва Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов.. Фото: Instagram / Uzembassyuk Мукофотни топшириш маросими Шива Рок қариялар уйида жамоатчилик ва Британия ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.. Тадбир иштирокчилари мукофот Жерси оролининг фашистлардан озод этилганига 80 йил тўлиши арафасида топширилганини рамзий воқеа сифатида баҳолади.. Улар Ле Бретонлар оиласи тарихи инсон қадр-қиммати, ўзаро ишонч ва халқлар ўртасидаги дўстлик рамзи бўлиб қолганини таъкидлади.. Оила хотираларига кўра, «Том амаки» деб чақирилган Боқижон Акрамов меҳрибонлиги ва меҳнатсеварлиги билан қисқа вақт ичида оиланинг яқин инсонига айланган.. Ле Бретонлар уни қарийб уч йил давомида фашистлардан яширган.. 1945 йил май ойида эса у Ўзбекистонга қайтган.. Дульси (марказдаги ўриндиқда) ва унинг укаси Алан Ле Бретон (ўнгда) орден билан.. Фото: Instagram / Uzembassyuk Маросимда сўзга чиққан оиланинг ўғли Алан Ле Бретон урушдан кейин туғилганини, аммо ота-онаси ва опаси ўша йиллардаги оғир воқеалар ҳақида кўп гапириб беришганини айтди.. «Ота-онамга берилган юксак мукофот учун Ўзбекистон президентига чуқур миннатдорлик билдираман», — деди у.. Jersey Heritage ташкилоти ходими, тарихчи Крис Эдди эса 2022 йилда ташкилот Жерси аҳолисига мурожаат қилиб, уруш йилларида совет ҳарбий асирларини яширган оилалар ҳақида маълумот тўплашни бошлаганини айтди.. Унинг сўзларига кўра, тўрт йиллик тадқиқотлар натижасида Боқижон Акрамовнинг урушдан кейинги тақдири ҳақида ҳам маълумотлар аниқланган.. Юқорида Жон ва Филлис Эмили Ле Бретон, пастда эса Боқижон Акрамовнинг суратлари.. Фото: Instagram / Uzembassyuk «Мана, бугун тўрт йиллик тадқиқотлар шарофати билан биз Боқижоннинг урушдан кейинги тақдиридан хабардормиз.. Бир неча ҳафта олдин унинг узоқ умр кўрганини, 1996 йилда вафот этганини ва ўзидан кейин авлодлар қолдирганини аниқлашга муваффақ бўлдик.. Агар Ле Бретонлар оиласининг қаҳрамонлиги ва жасорати бўлмаганида, асирлик даҳшатларини енгиб ўтиш жуда қийин бўларди.. Бугун биз бу ерда катта тарихий воқеани нишонламоқдамиз.. Боқижонга бошпана бериб, унинг ҳаётини сақлаб қолган марҳум Жон ва Филис Эмили Ле Бретонларни тақдирлагани учун Ўзбекистон президентига чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз.. Мен бу воқеанинг бир қисми бўлганимдан, айниқса, унинг шундай ижобий якун топганидан хурсандман», — деди тарихчи.. Унинг таъкидлашича, 9 май — Жерси озод этилганининг 80 йиллиги арафасида Ле Бретонлар оиласига берилган мукофот орол аҳолиси кўрсатган инсонпарварликка берилган юксак баҳо ҳисобланади.. Эр-хотин ҳақида BBC 2022 йилда ёзган эди.. Материалда айтилишича, улар қутқарилган одамни Том деб аташган.. Жон ва Филлиснинг набираси Керолин Хорннинг айтишича, у улар учун оила аъзосидек бўлган, баъзи қариндошлари эса ҳатто уни «севимли амаки» деб аташган.. Жон ва Филлис Акрамов ҳақида шундай деган эди: «Биз бу одамга ишонардик, у биз ишонишимиз мумкин бўлган инсон эди.» «Болалар уни жуда яхши кўришарди.. У инглиз тилини оз-моз тушуна бошлагач, уларга эртаклар ўқиб берадиган бўлди», — дейди Керолин Хорн.. Унинг қўшимча қилишича, агар уйга фашистлар бостириб келса, Акрамов қочиб кетиши учун бир нечта йўлак ва яширин эшиклар олдиндан келишиб қўйилган.. Маълумотларга кўра, урушдан сўнг у бошқа орол — Гернсига кўчиб ўтган ва шундан кейин у билан алоқа узилиб қолган.. Акрамов кундалик юритган бўлиб, унинг саҳифалари нусхалари Ла Манш бўғозидаги Нормандия ороллари ичида энг йириги бўлган Жерси ороли меросини сақлаш билан шуғулланувчи Jersey Heritage ташкилотига топширилган.. Жерси — Британия тожи мулки ҳисобланади, бироқ Буюк Британия таркибига кирмайди.

Secret Link