uzbekistan news

Ботунинг ижоди ва фожиали тақдири: Асарларини қанчалик биласиз?

Маҳмуд Ҳодиев (Боту) ижоди ва тарихий мероси ҳақида тест. Шоирнинг ҳаёти, адабий фаолияти ва қатағон йилларига оид маълумотлар.

Боту тахаллуси билан ижод қилган Маҳмуд Ҳодиев 1904 йил 16 майда, Тошкент шаҳрининг Қатортерак маҳалласида туғилган.. Дастлаб эски усул мактабларидан бирида савод чиқарган бўлажак шоир, 1914−1917 йилларда рус тузем мактабида сўнгра ўқитувчилар тайёрлаш курсида ўқиган.1918 йилда «Ватан» мактаби қошидаги «Изчи» гуруҳи, 1919−1921 йилларда бўлса Абдурауф Фитрат бошчилигидаги «Чиғатой гурунги»га аъзо бўлган.. Меҳнат фаолиятини 1920 йили — Фитрат муҳаррирлик қилган «Тонг» журналининг котиблигидан бошлаган Боту «Фарғона» газетасида ҳам ишлаган.. 1921−1923 йилларда Москва давлат университетининг иқтисод факультетида таҳсил олган.1927 йилда ўқишдан қайтгач, Ўзбекистон Компартияси марказий қўмитасининг матбуот бўлимида йўриқчи, Самарқанддаги марказий партия мактабида бошлиқ бўлган.. Самарқанд тумани партия қўмитасига сайлангач, ташвиқот ва тарғибот бўлимини бошқарган.. Лотин алифбосида босилган илк журнал «Аланга»га муҳаррирлик қилган Маҳмуд Ҳодиев «Қизил қалам» адабий уюшмасининг ташкилотчиси ҳамдир.. У 1929 йилда Ўзбекистон ССР Маориф халқ комиссариатининг комиссар ўринбосари этиб тайинланган.. Биринчи шеъри «Ишчилар байрами»ни 1919 йилда ёзган шоирнинг 1925 йили «Умид учқунлари», 1929 йилда эса «Тўлқин товушлари» тўпламлари чоп этилган.. «Янги қишлоқ», «Ҳошимжон» ва «Турсун» сингари ҳикояларини эса 1928−1929 йилларда тақдим қилган.. 1930 йилда «аксилинқилобчи», «миллатчи» ва «халқ душмани» сифатида қамоққа олинган ижодкор 1938 йил 9 майда қатағон қилинган.. Сана муносабати билан Gazeta Маҳмуд Ҳодиевнинг асарлари асосида тест тайёрлади.

Боту, Маҳмуд Ҳодиев, ўзбек адабиёти, қатағон қурбонлари, Чиғатой гурунги, адабиёт тести, шоир ижоди

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Are you human? Please solve:Captcha


Secret Link