General News

Андижонда микроавтобусда 58 нафар бола ташиётган ҳайдовчи тўхтатилди

Избоскан туманида махсус рейд вақтида 58 нафар тарбияланувчини микроавтобусда олиб кетаётган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Андижон вилоятининг Избоскан туманида 58 нафар тарбияланувчини микроавтобусда олиб кетаётган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.. Ҳолат болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган махсус рейдлар давомида аниқланган.. Маълум қилинишича, 6 май куни Ўрта қишлоқ маҳалласида ҳайдовчи Қ.З.. King Long русумли микроавтобусда «Хадичабегим» давлат-хусусий шериклик асосидаги таълим муассасасининг 58 нафар тарбияланувчисини олиб кетаётган вақтда тўхтатилган.. Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг «Одам ташиш» талабларини бузгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 8-моддаси асосида баённома тузилган.. Шунингдек, ҳайдовчи ва таълим муассасаси раҳбарияти билан профилактик суҳбат ўтказилган.. Аввалроқ 1−8 май кунлари болаларни транспортда меъёрдан ортиқ ташиш билан боғлиқ 125 та ҳолат аниқланганди.. ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошевга кўра, айрим ҳолатларда Damas’ларда 25−28 нафаргача, Spark автомобилларида эса 18 нафаргача бола ташилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Are you human? Please solve:Captcha


Secret Link