Устюрт конлари: BP ва SOCAR билан ҳамкорлик истиқболлари

Президент Шавкат Мирзиёев SOCAR ва British Petroleum раҳбарияти билан Устюртдаги лойиҳаларни ҳамда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев 13 май куни «Ўзбекистон энергетика ҳафталиги — 2026» форуми доирасида SOCAR бош директори Ровшан Нажаф ҳамда British Petroleum раҳбарияти вакиллари Ариэль Флорес ва Жованни Кристофолини қабул қилди.. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.. Қайд этилишича, учрашувда энергетика ва нефть-газ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда инвестициявий кооперацияни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.. Томонлар энергетика соҳасидаги ҳамкорлик муваффақиятли ривожланаётганини қайд этди.. Хусусан, SOCAR Устюрт платосидаги углеводород конларини ўзлаштириш бўйича лойиҳада Ўзбекистоннинг шериги сифатида иштирок этмоқда.. Учрашувда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш тўғрисида қарор қабул қилингани маълум қилинди.. Шунингдек, ушбу йирик лойиҳага British Petroleum компанияси қўшилгани юқори баҳоланди.. Музокараларда углеводород хомашёсини қидириш, қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, нефть ва нефть маҳсулотларини узоқ муддатли етказиб бериш, шунингдек, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма ташаббусларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.. Бундан ташқари, Озарбайжон футбол федерациялари ассоциацияси раиси сифатида ҳам фаолият юритаётган Равшан Нажаф Ўзбекистон ва Озарбайжонда 2027 йилги U-20 жаҳон чемпионатига тайёргарлик ишларида кўрсатилаётган кўмак учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.. Аввалроқ Британиянинг BP (British Petroleum) компанияси Қорақалпоғистоннинг Устюрт ҳудудидаги нефть-газ блокларини ўзлаштириш бўйича маҳсулот тақсимоти битимига қўшилгани хабар қилинганди.. Лойиҳа «Ўзбекнефтгаз» ва Озарбайжоннинг SOCAR компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Устюрт, British Petroleum, SOCAR, Шавкат Мирзиёев, энергетика, углеводород, Ўзбекистон